Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк келтиргандирман нима қилай

01:04 / 07.09.2020 | Eldor Abduaxatov | 1868

Ассалому алайкум! Мени бир нарса жуда қийнаб келяпти. Мен олдин билмасдан ширк келтирганманми билмайман. Менимча қилганман шекилли. Хали тавба қилмаганман. Мени қурқитаётган нарса тавба қилсаму кейин яна билмасдан ширк келтириб қуйсам кейин нима бўлади? Бу гунохдан кейин қутулолмайманми? Шунинг учун тавба қилолмай турибман. Албатта бу гунохни мусулмон одам қилишни хохламайди. Нима қилишни билмай турибман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз гуноҳни ахлатга тушиб кетиш деб тушунинг. Бир инсон ахлатга тушиб кетгач яна тушиб кетишим мумкин деб сассиб юравериши тўғри деб биласизми. Ёки имкон бўлиши билан тозаланиб кейин яна тушсам яна тозаланиб олавераман деганини тўғри деб биласизми? Тезда тавба қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat