Ассалому алайкум ҳазрат. Сизни безовта килган болсам узур сорайман. Турмуш ортогим ажрашиш учун ариза берган. Фарзандларим уйланиш ва келин болиш арафасида кизимга совчи келиб унаштириш арафасидаман, отасига ва кайнона кайнотамга маслаҳат солсам Билганизи килинг деб жавоб беришди, уларни маслаҳатисиз ҳам тойга розилик берсам боладими. Мен келин болиб тушган оилада катта келин эдим мендан кейинги иккита овсинларим Бири 3 йил аввал иккинчиси 7 йил аввал ажрашиб кетган эримни 2 та синглиси ҳам ажрашган, мен 24 йил яшадим. Болиб отган вокеаларни эслашни ҳоҳламайман факат фарзандларимни баҳтини корсам болди шунга маслаҳат беринг отасини розилигисиз ҳам тойга розилик билдирсам боладими. Аввалдан сизга катта раҳмат, жавобингизни кутиб коламан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Хўжайинингиз норозиман деса, мумкин эмас. ўзинг биласан, менинг ишим йўқ қабилидаги гап айтиб ўзига масъулиятни олмаётган бўлса, мумкин.