Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онам билан мунособат

10:22 / 01.11.2018 | Islom | 3048
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 21 ёшга кирган студентман, хали ота-онам қарамоғидаман. Охирга пайт онам билан мунособатим совуқлашган. Биламан, ўзим кўп нотўғри ишлар қилганман, афсусланаман. Узр сўраганман, лекин узр қабул қилмаганлар, манимча. Онамлар бир ишни бошлаган пайтлари, ёрдам бераман десам, хайдайдилар. Кейин ёрдам бермайди дейдилар. Нима қилишни билмай қолганман. Устоз қандай иш тутай?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган. Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади – деганлар. Ота-она билан бахслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам бахслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat