Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шарий ҳийла...

00:00 / 12.03.2012 | eski savollar | 2289
Ассалому алйкум Устоз. Аллоҳ илмингизга барокатлар а'то этсин. Қуюдаги 3 та бир-бирига бог'лиқ саволни беришга ижозат бергайсиз. Шарий ҳийла ҳақидаги деярли барча постларни о'қиб чиқдим. Лекин илмимим кам эканлиги сабабли то'лиқ тушуна олмадим. 1. Масалан Жума намозига кетаётганда, кимдир (агар у кимса Исломни тушунмаса) "ҳа Жумага кетяпсанми деса" , рухсат олиш мақсадида, "бугун бир жойда учрашувим бор эди" деб чиқиб кетилса ва Жума намози о'қиб келинса бо'ладими? Албатта бу ҳам шарий ҳийланинг бир тури. Шундайми, Устоз? Чунки барибир у ерда биродарлар биланми ёки имом биланми учрашилиб келиниладику.САВОЛ: Демак, шарий ҳийла дейилганда гапирувчининг "А" мақсадга етишиш мақсадида эшитувчини "Б" билан чалг'итиш эканда а?2. Бу вазиятда "Б" ҳаракатни ҳам бажарилиши шартми? Масалан, дарсда о'тирганимдда устозга "устоз ташқарига чиқиб келсам майлими. Бир кишига зудлик билан телефон қилишим керак эди" десам ва СҲОМ номозини о'қиб қайтсам. Шу холатда мен ёлг'ончи бо'либ қолмаслик учун кимгадир тел қилиб қо'йишим шартми ёки ё'қми? 3. Шарий ҳийла фақат дийний томондан бирор мақсадга эришиш учун қилинадими ёки дунёвий мақсадларда ҳам қилинаверадими? Дийнимизда бунинг ҳукми қандай?Олдиндан жавобларингиз учун раҳмат. Аллоҳ умрингизни зиёда ва барокатли қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу шаръий ҳийла эмас. Бу таъриздир. Яъни, икки хил маънони англатувчи гапни айтиб, эшитган бирини ўйлаб, гапирган бошқа маънони кўзлаши. Бунга рухсат берилган. 2. Телефон қилиш керак.3. Шаръий ҳийла диний ишларда қийин ҳолга тушиб қолганда, енгиллатиш учун қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat