Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Умидворлик

19:11 / 14.07.2019 | Abbos | 1860
Ассалому алайкум! Бир инсон қўлидан келганича мўмин мусулмонлар қаторида ибодатда. Аллоҳни зикр қилиш, истиғфору саловотлар ва барча тавсия қилинган дуолар тилида ва дилида. Лекин у одамни борган сари иши юришмай(бир неча йил олдин намозни бошлаганидан бери), қарзга ботиб боряпти. Нимаики дуолар бўлса хаммасини айтиб Аллоҳдан умид қилиб сўрайдию аммо ўзгариш йўқ. Аллоҳга таваккал қилиб қарз олиб кичик уйини катталаштирди. Қизини бўйи етилган. Аллоҳни уйга ва тўйга бераман деган ваъдаси бор деб таваккал қилди. Албатта Аллоҳга таваккал қилган одам ютказмайди деб мен эса ютказдим деяпти. Энди эса ким тоғдай қарзини сўраб келаркин деб юрагини ховучлаб ўтиради. Қанча ишга харакат қилмасин хеч нарса ўзгармай баттар бўлса бўладики яхши бўлмайди. Барибир Аллоҳдан умидвор, лекин керак пайтида бермаяптиям дейди. Уни саволи: Нега ҳадисда келтирилган хамма зикрларни қолдирмай минглаб ўқиган истиғфорларим менга фойда бермаяпти? Барибир "Дуода бардавом бўлинг" деган жавоб беришади, мен бунга қониқмайман деб саволни менга ёздирди. Ахволи жуда оғир у бола билан профилимиз битта ва жавобингизни ўқийди.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолога зикр ва дуоларни неъмат бериши учун эмас розилиги учун холис айтиш керак. Валлоҳу аълам! 

Қуйидаги линкда берилган савол-жавобни ўқисин. 

http://savollar.islom.uz/s/104996


Топ рейтинг www.uz Openstat