Ассалому алайкум, устозлар! Ғусл қилишнинг фарзларидан бири баданнинг ҳамма жойига сув етказиш ва игнанинг учичалик майдонга сув тегмай қолган бўлса, ғусл ўтмайди деган гапни эшитганимдан бери ғусл қилаётганимда шубҳаланавераман. Ғусл қилаётганимда "кичик бир нуқтачалик жой қолиб кетган бўлсачи" деган ҳаёл билан узоқ қайта-қайта ювинавераман, натижада кўп сув исроф бўлади. Ғуслда игнани учичалик жойга сув етмаган бўлса ғусл тўлиқ бўлмаслиги ростми?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ундай қилманг. Сиздаги ҳолат васваса. Валлоҳу аълам!