Ассалому алайкум! Ёшим 19да бази ҳолларда намоз вақти кирганида хожатхонада жинсий азойимдан вадий келиб қолаяпти уни қолдиқларини азоимдан кетказиш қийин бўлаяпти яни қайта қайта оз миқдорда сизиб чиқаяпти. Шундай ҳолларда таҳорат қилишга иккиланиб қолаяпман бундай вазиятда қандай йўл тутшим керак? Таҳорат олиб намозни ўқий верайми ёки малум бир муддат кутиб келмаслигига ишонч хосил қилиб кейин таҳорат олайми?
– Ва алайкум ассалом! Намоз вақтида бир соат ярим соат олдинроқ ҳаракат қилиб салфетка қўйиб олинг. Валлоҳу аълам!