Ассалому алайкум! Сизлардан бит неча савол сўрамоқчиман. Саволим ножоиз бўлса олдиндан узр.
1) Ҳозирги пайтта жунуб бўлган, яъни ғусл вожиб бўлган киши ҳаммомда ҳеч қандай ниятсиз чўмилиб, кейин таҳорат олса, ғусл олган бўладими?
2) Маний келгандан кейин албатта орқасидин мазий каби қандайдир бир суюқлик келади. Агар маний келгандан кейин намоз вақти кирган бўлса, ғусл қилмасдан ўша суюқлик келишини кутиб кейин ғусл қилиш керакми? Шу саволимга батафсил жавоб беришингизни истардим. Олдиндан раҳмат. Аллоҳ бу савобли ишларингни ўз даргоҳида қабул қилсин.
Ва алайкум ассалом! Ғуслнинг фарзлари учта бўлиб, 1-оғизга сув олиш, 2-бурунга сув олиш, 3-баданнинг ҳамма жойига сув етказиш. Ғусл учун ният қилиш фарз эмас. Шунга биноан жунуб бўлган киши совуш мақсадида ёки кирлардан тозаланиш мақсадида чўмилса ҳам юқоридаги уч фарз топилса жунубликдан пок бўлади.
2-маний келганидан кейин орқасидан албатта бавл қилиб юбориши шарт. Ундан кейин мазийни кутмасдан ғусл қилса, жунубликдан пок бўлади. Агар бавл қилмасидан олдин ғусл қилса, жунубликдан пок бўлади, лекин ўша ғуслдан кейин бавл қилса, уламоларимиз “ичкарида қолган маний ташқарига чиққани учун яна ғусл вожиб бўлади” деганлар. Валлоҳу аълам.