Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот масаласи

00:00 / 10.09.2008 | eski savollar | 3483
Ассалому алайкум, Шайх Ҳазратлари!кореяда уйни ижарага олиш учун, заклад пул бериш керак, агар ижарачи канчалик куп заклад берса, ижара ҳаққи ҳам шунчалик арзон бўлади. Масалан, айтайлик, биров 3 минг заклад берди, бошкаси эса 10 минг доллар заклад берди, ва маълум миқдордаги ижара ҳаққини бериб яшамоқда. Саволим шундан иборатки, уша нисобга етган заклад пулидан закот чикариб берадими йукми? Айтайлик, нисоб 1 минг доллар, закладга 3 минг берган одам 75 доллар бериши керакми? яъни закот чиқариши керакми? Чунки закладга берилган пул қачонки сиз уйдан чиқиб кетсангиз қайтариб олишингиз мумкин. Баъзи бировлар буни эҳтиёж ҳисоблаб закот чиқарилмайди деган иддаога ҳам боришди. Корейслар эса, бу заклад пулни олиб банкка куйиб купайтиришади, шунинг учун ҳам қанчалик кўп заклад берилса, шунчалик ижара ҳаққини арзон қилишади. Бу ерда бошқа тушунишлик қийин нарса йўқ деб ўйлайман ва шу рамазон ойинда сиздан тезроқ жавоб кутиб қоламан, чунки бу каби инсонлар жуда кўп ва Аллоҳдан қўрқиб турганликлари учун, агарки, бериш лозим бўлса, рамазон ойида беришга ҳаракат килишмоқда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Афсуски, саволингиз менга жуда кеч келди. Аммо закот рамазонга боғлиқ эмас. Одамлар рамазон ойида қилинган эҳсонга савоб кўп берилишидан умидвор бўлиб ўша ойда закот беришни одат қилганлар, холос. Мазкур маблағдан закот берган яхши.

Топ рейтинг www.uz Openstat