Ассалому алайкум! Ўзим давлат ишида ишлайман. Бекор турган пулим бор эди. Ўртоғим бизнесман. Ўзи келиб “менга пулингизни беринг, мен хом-ашё оламан ва фойдасидан сизга бериб тураман” деб, 1 ойда фойдасини ҳисоблаб битта суммасини берябди. Кейин қўшни акам пиёз экди. “Дориларга пул керак пишганда 500 сўмдан берасиз” деб пул олди. Ҳозир кўчадаги бир яқин укам “балиқ боқаман” деб пул сўраябди ва фойдасини аниқ биламан ва сизникини чиқариб, қўшиб бераман йил охирида деябди. Ўзимни бизнес қилишга вақтим йўқ. Лекин бу нарсалар менга сал шубҳали туюлябди. Судхўрликка кириб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Имкон қилсангиз, бирон аҳли илм олдига бориб, масалангизни аниқ қилиб олинг. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқиб кўринг