Ассалому алайкум! Бундан олдинги закот ҳақидаги саволаримга агар фарзандлар ойлигини отасига олиб келиб берса, ҳатто улар уйланган бўлса ҳам, мулк отаники бўлади деб жавоб бергандингиз. Мен ва укам оилали эмасмиз, ҳар ойда ойлигимизни ота онамизга берамиз, улар дуо қилишади кейин олиб қўй дейишади ва йиғиладиган жойга қўйиб, йўл кирага бозор учарга ишлатаверамиз. Саволим шундан иборатки:
1.Ўша йиғилган пулда онамларни ҳам қўшганлари бор эди, қанчалиги билмаганимиз учун отамга ҳадя қилдилар. Мен ўша йиғилган пул битта бўлди, отамга тегишли бўлди деб ҳисобладим. Ва ўша жами пулдан закот бердик. Бераётганда онамлар, отасини ўғилларимни қилинг дебдилар, олаётган ҳақдор ҳаммамизни дуо қилибдилар. Лекин бугун мана бу савол жавобни ўқиб гумонландим.
Қурбонлик
-Масала нотўғри ечилган. Ҳадисдаги “Сен ҳам молинг ҳам отангники”дан мурод, ота ўғилнинг молидан бемалол фойдаланиши ирода қилинган. Бу билан “боланинг мулки отанинг мулки” деган маъно тушинилмайди. Бу ҳолатда ўғил қайтадан қурбонлик кунлари қайтадан қурбонлик қилиши вожибдир. Валлоҳу аълам!
Берган закотимиз тўғри бўлдими?
Ва алайкум ассалом! 1-саволда отага топширилгани айтилган. 2-саволда эса, отага топширилгани айтлган эмас. Шунинг учун шундай жавоб берилган эди. Агар пулларингизни олиб келиб, отангизга топширган бўлсангиз, отангиз нисоб эгаси бўлиб, закотни у киши беради. агар топширмаган бўлсангиз, кимнинг мулки нисобга етса ўша беради. Валлоҳу аълам!