Ассалому алайкум! Мен савдо дўконларига қопча(упакофка)лар етказиб бераман. Қопчаларни ўзим тайёрламайман, мен буюртмани оламан цех эгаларига тайёрлатиб сотувчиларга етказиб бераман ва шулардан менга ҳам фойда қолади. Қопчаларнинг сифатини имкон қадар текшираман(100%текшириш жуда қийин), лекин баъзида шу қопчалар ёроқсиз кетиб қолиб сотувчининг маҳсулотлари нобуд бўлишига сабабчи бўлади. Шунда баъзи сотувчилар етказилган зарарни тўлиқ ёки қисман қоплашни талаб қилса, айримлари эса зарарни ўз бўйниларига олишади. Мен уларнинг талабидан келиб чиқиб иш тутаман. Ёроқсиз қопчаларни цех эгаларига қайтариб жойига - жой бошқа оламан. Цех эгалари фақат яроқсиз маҳсулотларни яроқлисига алмаштириб, бир томонлама (сифатсиз маҳсулотни қайтаргандаги) транспорт харажатларни қоплашади. Сотувчи керак эмас деса ҳам зарарни қоплашимиз керакми? Шу ҳолатда етказилган зарарни мен ишлаб чиқарувчи орасида қандай тақсимласак тўғри бўлади? Раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Келишув асосида тақсимлайсизлар. Валлоҳу аълам!