Ассалому алайкум! Мен 1990 йилда туғилганман, алҳамдулиллаҳ ислом арконларига имконим қадар амал қилмоқдаман, диний илмларга ва китобларга муҳаббат 20 ёшимдан пайдо бўлди, ҳозирда бусиз ҳаётими тасавур қилолмайман! Мен ночор оилада туғилдим, отам ичкиликка берилган эдилар, тарбиямиз ва ризқимиз сабабчиси онам бўладилар, адашмасам 5 ёшимдан буён туғилганимга рози эмасдим, отам дунёга келтиргани учун улардан нафратланиб юрдим токи исломдан бохабар бўлмагунича, ҳозирда фикрим ўзгарган! Мани 10 йиллардан буён бир аросат тарк этмайди, ҳалигача уйланмаганман буни сабаби уйланиш ва фарзанд масулияти доим ўйлантиради, эртага фарзандим ҳам дунёга келганига пушаймон бўлмасмикан, мени айбламасмикан деган ўй тинчлик бермайди, ахир фарзанд тақдири мавҳум! Бундай ўйлаб қаралса бу дунёга келиш ва яшаш муаммо ва нотинчликдан иборат, синовларга бой бу фонийлик, камида диний ва дунёвий фитналар замонида яшаяпмиз! Саволим шуки нима қилишга ҳайронман, инсон бировни дунёга келтиргандан кейин у фитна бўлиши ҳам мумкинлигини Аллоҳ айтган, уйланмасам десам зинодан қўрқаман, ҳаттоки ўз жонимга қаст қилган ҳолатлар ҳам бўлди аммо ҳануз тирикман, эсимни таниганимдан бери ўлимни энг осон йўл деб билганман, мен оддий қўрқоқ одамман ва масулият деган нарсадан роса қўрқадиган бўлиб қолганман! Эртага мендаги руҳий ҳолатлар, ҳиссиёт ва туйгулар фарзандимга ҳам ирсият орқали ўтиши тайин, бунақа руҳий ҳолатдан қанақа чиқсам бўлади? Уйланишимга моддий муаммоларим йўқ аммо маънавий муаммолар етарлича! Уйланай десам юқоридаги муаммоим уйланмай десам зино қилишдан қўрқаман! Менинг ҳолатимга тушган инсонлар бордир билмадим аммо шунақа ҳолатда нима қилиш мумкин илтимос бу аросатдан қандай чиқса бўлади? Раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳкор инсон жаннатга киради. Лекин ноумид инсон жаннатгта киролмайди. Сиз ўша ноумидлардан бўлманг. Сиз тезроқ бтрон солиҳа тақводор қиз топиб, уйланинг. Валлоҳу аълам!