Ассалому алайкум wа раҳматуллоҳи wа баракуҳу,Ҳурматли Шайх Ҳазратлари, ушбу ҳатимда мени кечадан бери жуда қаттиқ қийнаётган бир масала бо'йича сизга муражаат қиляпман. Илтимос, менга ушбу ҳолатда тутишим керак бо'лган шар'ий ё'лни ко'рсатинг. Ушбу хатни мен кечаси билан ҳаёлимда ёзиб чиқдим. Ва агар ушбу хатим сизда г'азаб уйг'отса, ёки бундан нафратингиз келса, сиздан минг бор узр. Ҳозирда сиздан бошқа одил ва шар'ий маслаҳат берадиган кимса ё'қ менга.Мен асли водийликман. Аллоҳга шукурки, ота-онам Исломий ҳамда о'қимишли одамлар. Шунингданми, Аллоҳ менга пойтахтдаги энг нуфузли олий о'қув юртларидан бирида о'қишни насиб қилди. Бу орада, Яратганнинг марҳамати билан бир неча бор чэт элда ҳам бо'либ қайтдим. Шундай бо'лса ҳам, иложи борича қизлардан узоқ юришга ҳаракат қилдим. Зеро бо'лажак аёлим ҳам шундай бокира бо'лишини ҳоҳлаган эдим. Аллоҳга шукурки, шундай ҳам бо'лди. О'зим билан о'қиган намозхон, Исломни тушунадиган бир қизга битириш арафасида "ог'из солдим". У ҳам рози бо'лди. Лекин ота-оналаримиз бироз қарши чиқишди. Бироқ уларга чиройли бир Исломий оила қурмоқчилигимизни тушинтирдик. Шундан со'нг улар ҳам рози бо'лишди. Турмуш қурдик. Кун сайин аёлимга бо'лган муҳаббатим ошиб борарди. У ҳам мени жуда қаттиқ яхши ко'ради. Ота-онамга эса, энг мақбул келин бо'лди. Улар шунчалар хурсандки. Айниқса, яқинда Аллоҳ бизга фарзанд не'матини берганидан со'нг, ота-онам келинларини қизларидан ҳам ортиқ яхши ко'риб қолишди. Ҳамманинг наздида биз бахтли оила қилдик.Лекин... лекин кеча ко'зим бир хатга тушиб қолди ва карахт аҳволга тушиб қолдим. Гап шундаки, аёлим ҳам олийгоҳда о'қиб юрган кезларида дугонлари билан бир-икки бор чэт элда бо'лган. Шу сафарларнинг бирида уларга бир йигит ҳам ҳамроҳлик қилган. У йигитни мен танийман. Аммо шу сафар мобайнида улар орасида қандайдир "муносабат" бо'лганлигини билмагандим. Чунки бу то'г'рида то'йдан олдин аёлимдан со'раганимда, у йигит аёлимни қаттиқ севганини айтган ва Аллоҳни о'ртага қо'йиб ораларида ҳеч нарса бо'лмаганлигини ҳам айтганди. Шундан со'нг, мен унга то'лиқ ишондим ва уйланишга аҳд қилдим.Кеча эса, мен аёлимнинг о'ша йигитга ёзган хатини о'қиб қолдим. То'г'ри у хат то'йдан балки мен унга "ог'из очиш"имдан олдин ёзилган. Лекин ундаги нарса мени карахт қилди. Хатда улар чэт элда юрганларида қанчалар бир-бирини севганликлари, бирга сайрлар қилишгани,... биринчи бо'салари ва хатто... бирга душ қилишгани (о'йласам, йиг'лагим келяпти) то'грисида ёзилган. Ахир бу очиқ зиномасми? Қандай қилиб у мени алдади экан?То'г'ри ишонаман, аёлим бу қилган ишларидан қаттиқ пушаймон бо'лган. Балки ҳозирда ҳам виждон азобида юрар. Буни о'зи ва Аллоҳ билади. Лекин мен бундай алдовни сингдиришим қийин бо'ляпти. Ахир у менга Аллоҳни о'ртага қо'йиб ҳеч нарса бо'лмаган, деб айтганди. Албатта, бу Аллоҳнинг бизга ёзган қадари. Мен бунга ишономан, иймон келтирганман. Лекин шу пайтда мен уч нарсадан қо'рқяпман.1. Аёлимнинг ушбу ишларининг касри фарзандларимга урмасмикан? Эртага менинг қизимнинг ҳам бошига шундай кун тушмасмикан? Зеро мен ушбу ҳолатларни о'йлаб, о'зимни фақат аёлим учун сақладим.2. Агар ҳаммасини ичимга ютиб яшашда давом этсам, бир кун келиб унинг юзига солмасмикинман?3. Ва энг ёмони, оиламдан ко'нглим қолиб, ёмон ё'лга кириб кетиб қолишдан қо'рқаман.Шайх Ҳазратлари, илтимос, менга ушбу ҳолатдан чиқиш учун шариат буюрган ё'лни ко'рсатинг. Ахир турмуш қилганимизга бир йил ҳам бо'лмади. Бу ёқда ҳали "қирқи" чиқмаган чақалоқ. Мен о'зимни фаришта демоқчимасман. Менинг ҳам нуқсонларим бор, лекин бу даражага боришга ҳеч қачон иймоним ё'л қо'ймаган. Ва яна мен турмуш қилаётганимда нафақат шу дунёда балки жаннатда ҳам оилам билан бирга бо'лиш учун ҳаракат қиламан деб ният қилганман.Шайх Ҳазратлари, дуо қилинг Аллоҳ бизни то'г'ри ё'лдан адаштирмасин, иймонда собит қилсин.Аллоҳ сиздан рози бо'лсин, ушбу ҳолатимда шар'ий то'г'ри ё'лни ко'рсатинг, илтимос.Ассалому алайкум wа раҳматуллоҳи wа барокатуҳу.П.С. ва яна қаттиқ илтимос, иложи бо'лса бугуноқ жавоб қилинг. чунки мен ишдан уйга қайтиб борганда о'зимни тутишим жуда ог'ир бо'ляпти. олдиндан катта раҳмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бир мактуб билан ҳукм чиқариб бўлмайди. Бу ҳолатни текшириш керак. Эҳтимол ҳазлдир. Эҳтимол бошқа нарсадир. Сиз келин билан очиқ гаплашсангиз ҳам бўлади. Ҳамма нарсани аниқлаш керак. Кейин ўзингиз қарор қилаверасиз. Аммо гумонни кучайтирмаслик ва яхши ният қилиш керак. Бировни зинода ёки унга ўхшаш нарсада айблаш осон эмас.