Ассалому алайкум! Мен бувам яъни адамни адаси билан яшайман. Бувамни 3 ўғил ва 2 қизлари бор. Бувам менга «мен болаларимни хаммасини уй-жой билан таъминлаганман. Бу уй сенга» деб уйни менга нотариусдан хадя шартномаси орқали расмийлаштириб бердилар. Бувамни айтишларича бу уй уларга оналаридан мерос қолган экан. Мабодо бувамни вафотидан кейин уларнинг бошқа фарзандлари яъни амма ва амакиларим «бу уйда бизни хам улушимиз бор» деб унга даво қилишса тўғри бўладими? Чунки қонунан уй мени номимга ўтган, қонунан бунга ҳақлари йўқ, лекин шаръан ҳақлари борми?
Ва алайкум ассалом! Бу сизга ҳадя қилиш ҳисобланади, ҳадя тўлиқ бўлиши учун ҳадяни берувчи олувчига тўлиқ топшириши шарт. Фуқаҳолар “Бунинг учун ҳадя қилувчи уйни ҳадя қилаётганида уйдан кўчага чиқиб, “мендан қабул қилиб оли” деса, олувчи “қабул қилдим” деса, ўша нарса ҳадя олувчининг мулкига ўтади” деганлар. Шунда бобо вафотидан кейин бошқаларнинг меросдан улуши қолмайди. Валлоҳу аълам!