Ассалому алайкум! 1. мени битта танишим бир икки йил аввал хидоят бериб намозга кирган, ёши 30дан ошган, демак анча йиллик қазо намозлари мавжуд, яқинда гаплашганимизда қазо намозларизни ўқияпсизми десам, қазо намоларим йўқ деди. Ие қанақасига деганимда, яқинда умрага борганида, харамда намозлар ўқиганини, у ерда ўқилган намозлар бир неча йиллик намозга тенг бўлишини шу сабабли, қазо намозлари қолмаганлигини айтди. Мен иккиланиб қолдим, бу ҳақида илмим йўқлиги сабаб ҳеч нарса демадим, лекин агар танишим нотўғри йўлдан кетаётган бўлса қайтариб қўйишим керак деган мақсадда сизлардан сўраб олай дедим. Шунақа қилиш мумкинми?
2. мен қазо намозларимни ҳар намозимдан сўнг ўқиб бораман, шу жумладан хуфтон ва витр намозидан сўнг, қазо бўлган хуфтон ва витрни ҳам ўқир эдим, лекин яқинда савол жавоблардан бирида "бир кечада иккита витр йўқ" деган хадис борлигини ўқиб қолиб иккиланиб қолдим. Мен қазо бўлган витр намозимни қачон ўқишим керак?
– Ва алайкум ассалом! 1). Танишингиз нотўғри тушунибди.
2). Сиз тўғри қилаётган экансиз. Сизни витрингиз ҳам битта бўлган. Биттаси қазо бўлган. Валлоҳу аълам!