Ассалому алайкум! Истинжода орқа аъзо муболаға даражада бўшаштириб ювилади. Рўзадор одам орқа аъзосини муболаға қилмай ювар экан, бу ҳолатда нажосат тўлиқ кетмай қолмайди-ми? Рўзадор бундай қилиб ювишига сабаб, ичакларига сув кетиб қолмаслигини олдини олиш экан. Ҳозирги кундаги юмшоқ, сувни ўзига шимиб оладиган, сувни намини ҳам қолдирмайдиган қоғозлар бор. Аъзосини ювгандан кейин дарров қуритиб артиб олса, рўзадор ҳам муболаға даражада бўшаштириб ювса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қуруқ қоғоз билан яхшилаб тозалаб олиб кейин ювса муболаға қилишга ҳожат қолмайди. Аслида бунчалик муболаға қилишга ҳам ҳожат йўқ. Сиз билан биздан кўра Аллоҳнинг наздида муқарраб бўлган саҳобаи киромлар кесак ва тош билан тозаланиб, ювмай ҳам қўйишаверган. Валлоҳу аълам!