Ассаламу алайкум! Бир домламиз “сигарет таҳоратни бузмайди” дейдилар. Агар шундай демаса, шу сабабли бир киши сигаретни ташлаб намозга киришади. Мен чекишни таҳоратни бузишига ҳеч қандай шубҳа қилмайман, чунки Шайх Ҳазратлари(Аллоҳ рақматига олсин)дан бу борада тўлиқ маълумот олганман. Саволим шундан иборатки қастдан таҳоратни бузиб намоз ўқиётган киши билан бир сафда намоз ўқиш мумкинми? Бунда бизнинг намозимизга зиён етмайдими? Аллоҳ хайрли ишларингизни бардавом қилсин.
Ва алайкум ассалом! Зиён етмайди. Валлоҳу аълам.