Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таяммум қилиш жоизми?

18:14 / 30.08.2021 | Mukambar | 1325

Ассалому алайкум! Мен талабаман, асосан дарсга вақтида етиб бориш учун уйдан 6:00 да чиқиб кетишим керак. Дарсим 13:30 дан кейин тугайди. Ҳозир эса дарсдан кейин ишлашим керак. Бу вақт оралиғида эрталаб олган таҳоратим бузилиб қолади. Университетда эса таҳорат олишга имкон йўқ. Аммо мен намозимни қазо қилиб қўйишни ҳам истамайман. Ишга боришим керак бўлгани сабабли уйга келиб кетолмайман. Саволим шуки, бундай вазиятда университетда намозимни ўқиб олиб ишга кетишим учун таҳорат қилишга имкон йўқлиги сабабли таяммум билан адо этсаб бўладими? Яна шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, сув бор лекин хожатхонада ва совуқ, оёқ ювишга имкон йўқ, бундан ташқари оёқларим оғриди, шу сабаб совуқ сувга таҳорат қилиш соғлигимга салбий таъсир қиладими деб ўйлаяпман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Мусулмон киши доимо намозининг ғамини қилиб юриши керак. Таҳорат учун жуда борса 1 литр сув кетади. Ҳозирги кунда кичик термослар чиққан. Сиз бир сумка(рукзак)ча қилиб унга ўша термосда иссиқ сув солиб олсангиз бўлади. Битта кичикроқ сочиқ ҳам солиб олинг. Шулардан фойдаланиб таҳорат олишингиз керак. Сизга таяммумга узр йўқ. Оёғингизга эса ҳозирда масҳ тортса бўладиган маҳси-пайпоқлар бор ўшандан кийиб олсангиз, оёғингизни ювмай, масҳ тортиб таҳорат қилаверасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat