Ассалому алайкум! Мен бир неча йиллар олдин шу порталдан саҳарликнинг охирги вақти ҳақида бир масала ўқиган эдим. Унда ёзилишича, саҳарликнинг охирги вақти бомдод вақти киришига “Бақара”ни ўқиганчалик вақт қолганда дейилган эди. Валлоҳу аълам. “Бақара”ни ўқиш вақти 50 дақиқа деб олиниб, бомдога ўшанча вақт қолганда еб-ичиш тўхатилади деган тушунча бор эди. Валлоҳу аълам. Ўша савол-жавобни излаб топа олмадим. Агар хотирам панд бермай тўғри тахмин килаётган бўлсам. Шуни ссылкасини кўрсатворсангиз ёки такрорий жавоб берсангиз. Мусофирчиликда юрибмиз, биродарларимиз билан шу масалада бироз келишмовчилик бўлмоқда.
– Ва алайкум ассалом! Сизга энг эҳтиёт йўлини ўргатамиз. Телефон ёки планшетдан http://www.islamicfinder.org/ сайтига кириб, биринчи ёзадиган жойига турган шаҳрингизни номини ёзиб, “Настройка”сини “Juristic settings” деган жойига “Hanafi”ни танлайсиз. Ёнидаги “Calculation method” деган жойига “Карачи”ни танлайсиз. Шунда намоз вақтларини чиқариб беради. Ёки ёки тўғридан-тўғри https://www.islamicfinder.org/world/uzbekistan/ га кирсангиз Тошкент шаҳрини чиқариб беради. Ўшанга қараб саҳарликни қилинглар, бамдодни эса энг камида 30 минут ўтказиб ўқинглар. Шунда эҳтиётини, яъни афзалини қилган бўласизлар. Ўзингиз шундай қилганингиздан кейин бошқаларни маломат қилманг. Валлоҳу аълам!