Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингиздан рози бўлсин. Бир неча одамлардан “рўзадор одам роҳатланиб чўмилиши мумкин эмас” деб эшитдим. Бу гап тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз “ҳар бир рўзани очилишига сабаб бўладиган амалларни макруҳ” деб айтганлар. Баъзида эса омманинг ҳолатини эътиборга олиб, “рўза очилади” ҳам дейишган. Шунинг учун рўзадорга устидан сув қуйишга рухсат бериб, ҳавзаларда чўмилишдан қайтарганлар. Валлоҳу аълам.