Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр ётоғида бўлган ишларини уйидагиларига айтиши

14:52 / 07.05.2020 | Diydora | 3334

Ассалому алайкум! Мен ўсган уйда аёллар ва эркаклар ҳақидаги, улар орасидаги шахсий гаплар умумий айтилмасди. Ҳозир турмушга чиққанман. Қайинопаларим ва турмуш ўртоғим ҳамма нарса ҳақида жуда очиқ гаплашишади. Ҳатто менда кечадиган ҳолатлар ҳақида ҳар бир нарсани сўрайверишади. Мен хўжайинимга бундай гапларни гаплашиш уят эмасми, мен бундай муҳитда ўсмаганман деб айтдим ва биз бу борада тортишиб ҳам қолдик. Оила бўлгандан сўнг қизиқадида дедилар. Айтингчи, диний нуқтаи назардан шу қадар очиқ гурунг қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай қилишдан ҳадисда қайтарилган. 

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ أَشَرَّ النَّاسِ عِنْدَ اللهِ مَنْزِلَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ الرَّجُلُ يُفْضِي إِلَى امْرَأَتِهِ وَتُفْضِي إِلَيْهِ ثُمَّ يَنْشُرُ سِرَّهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ  

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат куни Аллоҳнинг наздида мартабаси энг ёмон одам аёлига яқинлик қилиб, аёли унга яқин бўлганидан кейин сирини одамларга ёйиб юрадиган кишидир», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Эр‑хотиннинг орасидаги шариат иши (мубошарат) фақат иккисининг сири бўлиб қолиши керак. Эр ҳам, хотин ҳам жинсий алоқа пайтида бўладиган нарсаларни бошқаларга айтмаслиги лозим. Мазкур сирни бошқаларга айтиб юриш беодоблик, шарму хаёсизлик ва гуноҳ иш ҳисобланади, жамиятда фоҳиша гап-сўз ва ишларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам қуйида ўрганиладиган ривоятимизда бу ишни қиладиган киши шайтонга ўхшатилмоқда. 

وَلِأَصْحَابِ السُّنَنِ: إِنَّمَا مَثَلُ ذَلِكَ مَثَلُ شَيْطَانَةٍ لَقِيَتْ شَيْطَانًا فِي السِّكَّةِ فَقَضَى مِنْهَا حَاجَتَهُ وَالنَّاسُ يَنْظُرُونَ إِلَيْه  

«Сунан» эгаларининг ривоятида:
«Унинг мисоли урғочи шайтон кўчада эркак шайтонга дуч келиб, одамлар қараб турганда ундан (урғочи шайтондан) ҳожатини қондириб олганга ўхшайди», – дейилган.
Эр‑хотинларнинг ўзлари ораларидаги жинсий ҳаёт ҳақида бошқаларга сўзлаб юришлари ана шундай шармандали иш ҳисобланади. Шунинг учун мўмин‑мусмон эркагу аёл ўзаро жинсий сирларини ҳеч кимга айтмасликлари керак.
Оилавий ҳаёт, жинсий муносабат одоблари ҳақида сўз кетар экан, ушбу мавзунинг ажралмас қисми бўлган ғусл масаласини ҳам эслаб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлса керак. Билганларга такрор, билмаганларга илм-маърифат бўлади, иншааллоҳ. ("Бахтиёр оила" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat