Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим қўшнини уйига кирсанг 3 талоқсан деди. Ёш болалиман болам қўшнини уйига қочиб кетади мажбур бўлиб кирсам орамизга талоқ тушадими? Агарда талоқ тушса қандай йўл тутишим керак? Эштишимча талоқ тушса олдин бошқани никоҳига кириб кейин яна эрим билан никоҳ ўқилиши ростми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқни бирор шартга боғланса ўша шарт топилиши билан талоқ тушади. Агар “қўшнини уйига кирсанг 3 талоқсан” деганидан кейин кирган бўлсангиз ораларингизга уч талоқ тушиб бўлган.
“Эштишим бўйича талоқ тушса олдин бошқани никоҳига кириб кейин Яна эрим билан никоҳ ўқилиши ростми?” дебсиз, бу нотўғри гап. 3 талоқдан кейин аввалги эрига қайта никоҳланиши жоиз бўлиши учун бошқа бир кишининг никоҳига кириши кифоя қилмайди, у билан жинсий алоқада бўлиши ва табиий равишда ажрашиб иддаси чиқиши ҳам шартдир. Валлоҳу аълам!