Ассалому алайкум! Хурматли Админ сизга бир таклифим бор эди. Ҳозирда телеграм тармоғида кўп биродарларимиз ишончли манбага муҳтож. Телеграмда намоз вақтлари ботимиз бор эди. Шу ботимизни маъмуриятига шаръий саволлар бўйича мурожат қилишади. Яъни, бизни танишмаса ҳам кўр кўрона савол бераверишади. Бизни ўрнимзда аҳли бидъатлар бўлса, адаштириб юборши ҳам мумкин. Биз иложи борича сизларни сайтни манзилни бериб юборамиз, аммо, баъзи оддий масалалар бўлса, сизлар берган жавоблар асосида ўргатамиз. Таклифим: ушбу сайтни ҳамма ҳам ишлата олмайди, ҳамма ҳам билмайди. Шунга "Зикр аҳлидан Сўранг" сайтига савол юбориш учун телеграм бот ташкил қилсангизлар. Раҳмат
– Ва алайкум ассалом! Телеграмм каналимиз бор. Сайтга бир кунда саволлар 355тадан 362тагача келибди. Тоқатимиз етганча жавоб ёзаяпмиз. Валлоҳу аълам!