Ассалому алайкум! Мен улгуржи савдо фирмасида ишлайман. Бюджет ташкилотлари билан шартнома тузганимизда, ушбу ташкилотлар вакиллари бизни товарни нархига яна қўшимча нарх қўйишади ва ушбу қўшилган нархни ўзларига пул кўринишида қайтаришни сўрашади. Бундан ташқари умумий шартномадан малум фоизда улуш сўрашади. Ушбу шартларга кўнмасак биз билан шартнома қилишга кўнмайди. Ушбу сўраган пулларини, улушларини беришда бизга гунох йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳлигини ўзингиз ҳам биласизку. Гуноҳига бизни ҳам шерик қилиш учун сўраяпсизми? Валлоҳу аълам!