Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳим нима бўлган

14:05 / 07.05.2020 | Ruxangiz | 1859

Ассалому алайкум! Мани турмуш қурганимга 6йил бўлди. 2 ўғлим бор, яқинда эрим талоқсан деб 3мартда айтдилар. Домла келиб олдин хам бўлганми деганда эсимда йўқ эди йўқ дедим, лекин кейин эсладим янги келинлигимда жавобимни беринг десам жавобингни бердим деганлар. Орқасидан талоғимни беринг десам бу гапни айтмаиман ёмон деганлар. Кейин айтовринг десам айтганлар. Унда ёш эдим, билмаганман, анчадан кейин аразлаб уйимга кетиб қолдим. Келганимдан кейин никох ўқиган, яхши деб никох ўқиб қўйишди. Ундан кейин хам йўқал кет ва қўйдим деган сўзлар ишлатганлар. Домлалар сизга боин талоқ тушган битта йўлиз қобти дейиштию Лекин кўнглимда йўлим йўқдак бўлябти. Истихора ўқисам хам туш кўрмаябман, Аллоҳга таваккал қилиб яшасам Аллоҳ мени тўғри йўлга бошлагин десам тўғри бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизга бир неча бор талоқ тушган ҳисобланади. Ҳақиқий илмли инсоннинг олдига бориб масалангизни аниқлатиб олинглар. Сизни ёзганингизга кўра сизларга умуман йўл қолмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat