Ассалому алайкум! Мен бир рус қўшнидан бир коса ун олгандим. Кейин эсимдан чиқиб кетибди. Бирор вақт ўтганидан кейин эсимга тушиб шундан ун олгандим деб бир катта тарелкада манти олиб чиқсам қўшним ўзи уйида йўқ эканлар. Уйларидан бир эркак чиқди. Мен уларнинг уйидагиларни танимас эдим чиққан кимлигини билмадим. Қўшним уйда йўқлигини айтганидан кейин мантини шу чиққан эркакка бердим. Шу олган унимни ўрнига ўтармикин? Қўшним Америкага кўчиб кетган.
– Ва алайкум ассалом! Ўзини топиб розилигини олинг. Ҳеч топишни иложи бўлмаса номидан эҳсон қилинг. Валлоҳу аълам!