Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймон

22:32 / 21.07.2021 | Mo'mina | 1142

Ассалому алайкум! Мени бир савол қийнаябди. Тушуна олмаябман менда иймон борми йўқми. Сабаби мен синовга келганда Аллоҳга таваккул қила олмадим. Дуо ижобат бўлишига ваъда бўлса ҳам  агар дарров мен истагандек ижобат бўлмаслиги ҳам мумкинку деб ўйладим. Иймонимни ҳақиқий қилиш учун тафаккур қилябман. Қуйида фикрларимни келтираман. Агар ана шундай десам мен ҳақиқатда муслима бўламанми ва агар бу фикрлар нотўғри бўлса айтсангиз мен ҳақиқий иймонга эга бўлиш учун Нима қилай. Сен Аллоҳга иймон келтир, сабаби бошқа дин ва фикрларга гумоналарга ишониб болмаслигини билдинг. Бир дона ишонса боладиган гўзал йўл қолди. Ана шу йўлга ишон. Сен ишониш йўлини танла. Агар ҳозир қалбинг қаттиқ ишонмаётган бўлса муслима боласан. Мўмина даражасига эса фақат Солиҳ амал билан етасан. Сабаби сен ғайбга ишонябсан, Буни эса 100 фоиз тўғри эканлигини ўзингга исботлаб беролмайсан. Агар Буни имкони бўлганида бу ғайбга иймон болмас эди Мана дунёда сен ва олам ҳақида ҳар Ҳил ақидалар Бор экан Фақатгина Ислом ҳақиқат бўлса керак деган ҳулосага келгансан, сабаби ҳақиқатга зид нарсани Исломда кормадинг Шунинг учун агар оҳиратни истасанг ишониш йўлини танла Энди ҳақиқатда буларга ишона олишинг учун сен Солиҳ амал қил. Шу ила иймонли боласан иншааАллаҳ. Мана шундай устоз. Мен Исломда ҳақиқатга зид нарса кормаганим учун. Бошқа ақидаларга ишониб бўлмаслик учун  агар иймонсиз ўтсам катта зарар кўрганлардан бўлиб қоламан деб ўйлаб ишониб иймон келтириб яшамоқчиман. Энди қалбимда ҳақиқий ишончни Солиҳ амал ҳосил қиладимии? Ҳозирнинг ўзида бу аниқ ҳақиқат дея олмаётганим мени чўчитябди Аниқ ҳақиқат сўзсиз дея олмаябман. Ла илаҳа иллалоҳ десам исботла деган ҳаёл келябди. Бу ғайб ана шу ишонч сабабли исботсиз ишонч кўришсиз иймон сабабли жаннат берилади. Шунинг учун сен сўзсиз ишон Сабаби бошқа дин у ақидаларга аниқ ишониб болмас экан. Ягона Ислом қолди. Ё Ислом ёки ҳеч нарса деябман


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби нозик эътиқод масалалари битта саволга жавоб бериш билан ечим топиши қийин. Шунинг учун сиз янада бемалол мулоқот қилишингиз учун аёл кишилар билан алоқалашганингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун http://savollar.muslimaat.uz сайтига кирсангиз “Психолог маслаҳати” ва “Динда саволим бор” деган бўлими бор. Ўша жойда яхши мутахассис муслималар билан савол-жавоб тариқасида гаплашишингиз мумкин. Агар керак бўлса, юзма-юз гаплашишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat