Ассалому алайкум! Биламизки рамазон ойида сахарликдан олдин ғусл вожиб холати бўлса оғиз билан бурини қаттиқ чайиб олиб сўнг оғиз ёпкандан кейин ғусл қилиш керак, агар оғиз ёпиб бўлингандан кейин жунуб холати бўлса унда ифторликдан кейин оғиз ва бурунни яхшилаб чайиш керак. Менинг саволим: агар оғиз ёпилгандан кейин жунуб холати бўлса ва ғусл қилса ифтордан кегин оғиз билан бурунни чайгунга қадар намозларни ўқиса адо бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бурунни ачиштириш ва ғарғара қилиш ғуслнинг шартларидан эмас. Халқимиз уни шарт деб тушиниб олишган. Бу мутлақо нотўғри. Таҳоратда бурунга ва оғизга олинган сув ғуслга ҳам кифоя қилади. Валлоҳу аълам!