Ассалому алайкум! Яқинда кўзимни операция қилдирганман. Шифокор менга 2 ой давомида ҳар куни 4 маҳалдан кўзимга дори томизишим кераклигини айтди. Бу 2 ойни ичида Рамазон ойи ҳам бор. Рўза пайтимда кўзимга дори томизсам тутган рўзам очилиб кетмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кўзга дори қуйилса рўза очилмайди. Валлоҳу аълам!