Ассалому алайкум! Дуода ҳам тажвид қоидаларига амал қилинадими? Саволни аниқроқ қиладиган бўлсак, 40 миллионта савоб ҳақидаги хадисда илахан ахадан, сомадан, валадан ва ахадун келган Шу сўзларни ўқилиши қандай бўлади ...Илахаввахида, ахадан сомада ... ахад деб ўқиладими ёки илахан, вахидан, ахадан, сомадан, ахадун деб ўқиладими?
– Ва алайкум ассалом! Маънони бузадиган қоида бор, бузмайдиган даражадагиси бор. Сиз айтгани маънони бузмайдиган даражадагиси. Валлоҳу аълам!