Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўзадор одам тухум ейиши мумкин эмасми

05:57 / 11.05.2020 | Mohinur | 4178

Ассалому алайкум! Ҳозир рўзадорман, эрталаб саҳарликка тухум емоқчи эдим. Лекин қишлоқдошларим тухум ейиш мумкинмас ичида сариғи бор ҳалол эмас деди. Ўзим аям эса еявер ҳеч нарса қилмайди, лекин қайнонам ва бошқалар еманг деди. Бошим қотди, кимни айтганини қилишни ҳам билмайман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта еса бўлади. Аллоҳ таоло "Таҳрим" сурасида марҳамат қилади: 

 يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ لِمَ تُحَرِّمُ مَا أَحَلَّ اللَّهُ لَكَ تَبْتَغِي مَرْضَاتَ أَزْوَاجِكَ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝ 

1. Эй Набий! Нима учун хотинларинг розилигини тилаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қилурсан?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Яъни «Аллоҳ сенга ҳалол қилган асални ўзингга ҳаром қилишинг дуруст эмас. Нима учун хотинларинг розилигини кўзлаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ўзингга ҳаром қиласан?»
Нега қишлоқдошларингиз насороларни розилигини оламиз деб Аллоҳ ҳалол қилган тухумни ўзларига ҳаром қилишади. Бизнинг динимизда рўзадор тухум ейиши мумкин эмас деган гап йўқ. Баъзи таомлардан рўза тутиш бошқа диндагиларни ишлари. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat