Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижобат бўладиган дуо

05:59 / 11 май | Murodjon | 499

Ассалому алайкум! Бир марузада эшитишимча хар бир пайғамбарнинг бу дунёда бир мартада ижобат бўладиган бир дуоси бўлган. Пайғамбаримиз саллоллоху алайхи вассаллам бу дуони қиёматга умматим учун олиб қўйдим деган эканлар. Шу хақида малумот борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис Сунан Термизийда бор. 

حَدَّثَنَا أَبُو كُرَيْبٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو مُعَاوِيَةَ، عَنِ الْأَعْمَشِ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لِكُلِّ نَبِيٍّ دَعْوَةٌ مُسْتَجَابَةٌ، وَإِنِّي اخْتَبَأْتُ دَعْوَتِي شَفَاعَةً لِأُمَّتِي، وَهِيَ نَائِلَةٌ إِنْ شَاءَ اللَّهُ مَنْ مَاتَ مِنْهُمْ لَا يُشْرِكُ بِاللَّهِ شَيْئًا».هَذَا حَدِيثٌ صَحِيحٌ 

Бизга Абу Курайб ҳадис айтиб берди. У деди: «Бизга Абу Муовия ҳадис айтиб берди». У Аъмашдан, у Абу Солиҳдан:
Абу Ҳурайрадан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир Набийнинг мустажоб дуоси бор. Мен ўз дуоимни қиёмат куни шафоат ўлароқ беркитиб (сақлаб)қўйдим. У, иншааллоҳ, умматимдан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмай ўлганларига ноил (насиб) бўлгусидир», дедилар.
Бу ҳасан саҳиҳ ҳадисдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat