Ассалому алайкум! Ифторликда ўтирган эдик. Менда (муслим тақвим) программаси бор ва унга кўра шом вақти яни ифторлик 19:09да эди. Программа шахримга созланган ва баландликдан туриб қуёш ботиши текширилган эди. Шахримиз масжидида 19:19 шом вақти эди. Мен 19:09да вақт бўлди десам унашмади. Ўзим оғиз очавердим. Ифторлик охирлагач шерикларим сен фитна чиқаряпсан, масжид вақтига бўйсунмадинг деб танбех беришди. Лекин мен хеч қандай беодоблик қилмаган эдим. Бу мени дилимни ғаш қилиб қўйди. Саволим: қуёшни тўлиқ ботиши шом вақтими ёки яна қандайдир вақт ўтиши керакми?
– Ва алайкум ассалом! Қуёшнинг тўлиқ ботиши шом вақти ҳисобланади. Биз шунчалик ношуд бўлиб қолдикки икки дўст келишиб ололмаймиз. Бунақа ўринда “сиз ундай қилинг бош устига, мен бундай қилай мени маломатламанг” дейиш кифоя. Валлоҳу аълам!