Ассалому алайкум! Карантин сабаб иш жойимиз инқирозга учради. натижада ўз иш жойимдан айрилдим. Хозирда турли элонлар ва интернет сайтларидан иш излаяпман. Лекин ўзим учун муносиб бўлган иш тополмаяпман. Бази жойларда иш бор, лекин таклиф қилинаётган мехнатга хақ жуда хам паст. Бази жойлар бизга тўғри келмайсиз деб, рад жавоб беряпти. Оилам ва икки нафар фарзандим бор. Сизлардан сўрамоқчи бўлганим, мусулмон банда бундай ахволга тушганида ўқиладиган дуо ва оятлар борми. Қандай йўл тутсам тўгри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, бундай ўринда тинмасдан истиғфор айтилади ва Аллоҳга таваккал қилиниб иш қидиришда давом этилади. Валлоҳу аълам!