Дугонам Олий ўқув юртига сиртдан ўқишга кирган эди. Ишга кириш учун, диплом учун ўқиётганлар кўп. Сессия пайтида, имтиҳонларда пул билан баҳо олишяпти экан. Баъзида мажбур бўлиб, баъзида яна бошқа сабаблар билан ўқишга умуман бормай, ўқишни шундай пул билан битириб олса, ишлаганда ойлиги ҳалол бўладими?