БИСМИЛЛАҲИР РАҲМОНИР РОҲИМ Фазийлатли Шайх жаноблари, Ассалому алайкум! Мени яшаётган уй-жойимдан бошқа, кейинчалик керак бўлар деб олиб қўйган яна битта ховлим бор эди. Зарурат туфайли уни сотувга қўйдим. Сотувга қўйилган вақтдан икки ой ичида харидор чиқди ва уни сотдим. Сотувдан тушган пулга, кейинчалик ўзимга керак бўлади, деган нийятда квартира сотиб олдим. Хозирда квартирани сотиш ниятим йўқ. Уни ижарага бериб даромад олишни нийят қилганман. Шайх жаноблари, мана шу холатда ховлининг савдосидан тушган пул ва сотиб олинган квартира учун Закот бериш борасидаги шариат ҳукмини билмоқчи эдим. Дини Ислом йўлида қилаётган меҳнатларингиз учун Аллоҳ таоло ажру-мукофотлар ато этсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Закот берилмайди. Закот берадиган вақтга келганда мавжуд маблағдан берасиз. Квартирадан тушган ижара даромадни ҳам ўшанга қўшасиз.