Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эхсонни ота-онага берса бўладими?

13:26 / 24.07.2023 | Умиджон | 537

Ассалому алайкум! Мен 3-4 йил олдин уй олиш учун озрок карздор булган эдим, ўша пайти ният қилган эдим, агар барча қарзларимни узсам хар бир топган пулимдан 10% эхсон қиламан деб, Аллохга минг шукрки ўша кунларга етиб келдим. Хозир 2-3 ойдан бери хар бир топган пулимдан 10% эхсон қиляпман. Менинг онам 3 ёш вақтимда вафот этган, хозир отам бошқага уйланган, у онамдан хам фарзандлари бор. Хозирги кунда отам ўша онамнинг ўғли билан яни укам билан яшайди, мен уйланиб алохида чикиб кетганман, орамиздаги масофа 300 км, базида биз борамиз, базидан улар келади. Мен хар сафар отамни кўрганимда пул бераман хар хил суммада имкониятимга қараб, базидан отам тел қилиб пул сўрайди унда хам бераман имкониятимга қараб. Саволим шундан иборатки: 1. Энди яна кўришганимда пул берсам боя айтганимдек 10% ажратган эхсонимдан берсам бўладими ёки ўзимнинг (90%) пулимдан берганим маъкулми? 2. Отам пул сўрагандачи? 3. Базида отамга кийим кечак шунга ўхшаш нарсалар обераман уларни қайси пулимдан (10% ёки 90%) оберганим маъкул? 4. Онам (Отамнинг иккинчи аёли) га пул берсам ёки бирор кийим кечак оберсам уни қайси пулимдан берганим маъкул? 5. Шу эхсонимни кимларга қандай берганим маъқул шулар бўйича илтимос тўлиқроқ тушунча берсангиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Отангизга ҳам ўгай онангизга ҳам берсангиз бўлади. Чунки сизнинг ўша “ният”ингиз назр эмас. Агар назр бўлганида ота-онангиз ва фарзандларингизга беришингиз мумкин бўлмас эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat