Ассаламу алайкум! Мани ота онам сепим (сарпойим)га 85гр дан бироз кўпроқ тилла тақинчоқлар қилиб беришган. Ман уларни олганимдан сўнг 1йилдан кўпроқ ўтгач, пулим йўқлиги сабаблий ўша тилламдан сотиб закот бериб қурбонлик қилганман. Бир оз вақт ўтиб ишлаб пул топиб, сотган тилламни қайтадан сотиб олганман. Ўтган йили манга 2гр ли тилла узук хадия қилишди. Барчасини хисобласа яна 85гр дан бир оз ошади. Ман яна бу йил закот беришим керек бўладими. Ман тилла тақинчоқларимни тақиб ишлатаман, базиси эса туради. Ман пул ушлаб туриш учун олмаганман, ота онам фойдаланиб ишлатиб юришим учун зийнат қилиб берганлар. Ўзим ижарада тураман, муқим турар бош панам йўқ. Хозирда ишламайманхам, уй бекасиман. Турмуш ўртоғимни топгани ижара ва кундалик харажатларимизга етади холос, отриқча пул ошинмайдилар. Коп холатларда ўзим пулга мухтож бўламан, базан қарз олиб тураман, хозирхам бир оз қарзим бор. базан ишлаб қарзимни узаман. Бу холда нима қилишим керек, закот беришим керекми?
– Ва алайкум ассалом! Қарзларингизни айириб ташлаганда тиллангиз ва бошқа мулкингиз нисобга етган бўлса улардан закот берасиз. Валлоҳу аълам!