Ассалому алайкум! Шаҳодат калимасини айтиб ёлғон ҳабар тарқатаётганларни ҳар иккисининг ҳукми нима бўлади? Биттаси: "Муфтиятни ҳабар беришича деб нотўғри ҳабар тўқиб, ҳабарини охирида "Ла илаҳа Иллоллоҳ Муҳаммадан Расулуллоҳ деб 7 ёки 9та одамга юборинг" дейди. Иккинчиси: Бундан таъсирланган илмсиз одам шаҳодат калимасини айтиб ушбу ҳабарни тарқатиб ёлғон тарқалиши ва ўзига ўхшаган бошқаларнинг нотўғри тушуниб қолишига сабабчи бўлади. Умуман ўзи бундай фикрласа, қаралса хатоларидан ёлғонлигини билинадиган ҳабарларни кимлар нима учун юзага келтиришади?
– Ва алайкум ассалом! Бу катта гуноҳлардан ҳисобланади. Бу каби ишлар ва гаплар аҳмоқларни аҳмоқ қилиш учун қилинади. Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сурасида ақлли инсонларга
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَن تُصِيبُوا قَوْمًا بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
6. Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар – деб марҳамат қилган. Валлоҳу аълам!