Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Осийлик ҳақида

13:26 / 02.03.2016 | Umar | 2891

Ассалому алайкум! Осийлик нима? Жавоб учун миннатдорман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Ҳужурот” сураси 7- оятида марҳамат қилади : وَاعْلَمُوا أَنَّ فِيكُمْ رَسُولَ اللَّهِ لَوْ يُطِيعُكُمْ فِي كَثِيرٍ مِّنَ الْأَمْرِ لَعَنِتُّمْ وَلَكِنَّ اللَّهَ حَبَّبَ إِلَيْكُمُ الْإِيمَانَ وَزَيَّنَهُ فِي قُلُوبِكُمْ وَكَرَّهَ إِلَيْكُمُ الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ أُوْلَئِكَ هُمُ الرَّاشِدُونَ Ва билингларки, албатта, ичларингизда Аллоҳнинг Расули бордир. Агар у кўп ишларда сизга итоат қилса, албатта, қийинчиликка дучор бўлардингиз. Лекин Аллоҳ сизларга иймонни севимли қилди ва уни қалбларингизда зийнатлади ва сизларга куфрни, фисқни ва исённи ёмон кўрсатди. Ана ўшалар тўғри йўлда юрувчилардир. Мусулмон умматининг, саҳобаи киромларнинг катта бахти шундан иборатки, бу умматнинг ишларига Аллоҳнинг Ўзи аралашиб, хатоларини тўғрилаб, адашганда йўлга солиб, ёдидан кўтарилганда эслатиб туради. Сураи кариманинг аввалидан буён Аллоҳ ва Набий алайҳиссаломдан олдин бирор нарсани бошлаб юбормаслик, раҳбариятга бўйсуниш, доимо уларнинг ҳукмларини кутиб туриш таъкидлаб келинаётган эди. Валид ибн Уқба ҳодисасига келганда, мазкур тавсиялар ёддан кўтарилиб, баъзи кишилар яна шошқалоқлик қилдилар, ичларида Аллоҳнинг Набийси яшаётганликларини унутиб қўйдилар. Шунда Аллоҳ таоло дарров бу хатони тўғрилаш учун Ўзи аралашиб: «Ва билингларки, албатта, ичларингизда Аллоҳнинг Расули бордир», – деди. «Ўзингизча тасарруф қилаверманглар, ичларингизда юрган Пайғамбар Аллоҳнинг ояти ёки ўзининг суннати ила йўл бошлагани афзалдир», – деди. Кейин эса агар Набий алайҳиссалом уларнинг гапларига кириб, айтганларини қилаверсалар, турли қийинчиликларга дучор бўлишлари эслатилмоқда. «Агар у кўп ишларда сизга итоат қилса, албатта, қийинчиликка дучор бўлардингиз». Аммо шариат кўрсатганидек, шўро-маслаҳат сифатида Набий алайҳиссалом саҳобаларнинг фикр-мулоҳазаларини билишлари бунга кирмайди. Ҳар ким ўзича таклиф киритавериши эса яхшиликка олиб келмайди. Бу ҳақиқатни ояти карима: «Агар у кўп ишларда сизга итоат қилса, албатта, қийинчиликка дучор бўлардингиз», – деб баён қилмоқда. Оятнинг давомида Аллоҳ таоло мусулмонларга Ўзининг яна бошқа улкан неъмати – иймон неъматини берганлигини ҳам эслатади: «Лекин Аллоҳ сизларга иймонни севимли қилди ва уни қалбларингизда зийнатлади...» Дарҳақиқат, иймон Аллоҳ бандаларига берган неъматлари ичида энг улуғидир. Чунки иймон бўлмаса, бошқа ҳамма неъматларнинг сариқ чақалик ҳам қиймати қолмайди. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло оятда: «...ва сизларга куфрни, фисқни ва исённи ёмон кўрсатди», – демоқда. Бу ҳам Аллоҳнинг фазли. Бу жумладаги уч нарса: Куфр – иймонни тўсиш; Фисқ – Аллоҳ кўрсатган чегарадан четга чиқиш; Исён – Аллоҳнинг амрларига қарши чиқиш иймонга қарши қўйилмоқда. Шунинг учун ҳам уламоларимиз уч нарсага эътибор берганлар: «Иймон – тил билан нутқ қилиш, дил билан тасдиқлаш ва жисм билан амал қилиш», – дейишган. Аллоҳ таоло баъзи бандаларига иймонни севимли кўрсатиб, уларнинг қалбларида уни зийнатлади, куфр, фисқ ва исённи ёмон кўрсатиб, шундай улуғ неъматга сазовор айлади ва яна бунинг устига, шундай илоҳий марҳаматга сазовор бўлган кишилар тўғри йўлда эканини таъкидлади: «Ана ўшалар тўғри йўлда юрувчилардир».("Тафсири Ҳилол" китобидан). Исён – амалларга тегишли, фисқ ёлғон гапириш каби сўзларга тегишлидир. Маъно жиҳатидан эса, осийлик Аллоҳнинг тоатидан чиқишдир. Шариатда исён фисқ даражасидан пастроқда туради. Баъзан эса куфрнинг муқобилига ҳам ишлатилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat