Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳ, Шайх Ҳазратлари!Устоз мен 1-2 йил олдин бир дўконда (чет эл кийимларини сотадиган) ишлаган эдим, баъзида дўкон эгаси айтган нархдан юқори нархда сотганман ва ўша ортиқча пулни ўз эҳтиёжим учун ишлатганман. Ва бу пуллар аниқ қанчалигини билмайман. Бу дўкондан ишдан бўшаётганимда дўкон соҳиби менинг 20 кунлик иш ҳақимни бермади, буни сабаби ўша дўкондаги молларнинг инвентаризация қилинганда етишмаганлиги ва бунда менинг қўлим бор деб шубҳа қилиши бўлди. Аслида эса мен бу ишни қилмаганман. Устоз мана шундай ҳолатда мен молни нархидан ортиқ сотганим ва бу ортиқча пулларни ўз эҳтиёжим учун ишлатаганим тўғрими? Яъни менга ноҳақ берилмаган ойлигим, ўша ортиқча нархдан ишланган пулларнинг ўрнига ўтадими? (Лекин мен ортиқча нархга сотиб ишлаган пуллар ойлигимдан кўп), ёки ўша ортиқча пулларни тахминий ҳисоблаб эгасига беришим лозимми? Жавобингиз учун олдиндан жуда миннатдорман .Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин.Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳ!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Молни нархидан ортиқ сотиш ва бу ортиқча пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиш тўғри эмас. Мол эгаси билан очиғини айтиб, орани очиқ қилиш керак.