Озроқ муддат нон цехида ишладим. Шу вақтда ҳамирни граммини 570 - 580 гр дан тортардик. Бошлиғимиз нонни граммини камайтириб бир қоп ундан режадан кўпроқ чиқаришимизни айтди ва ортган нон бизга бўлишини ҳам айтди. Бу бизга маъқул келди, шундай қилиб ҳар сафар 3-5 та орттириб сотдик. Лекин энди афсусдаман! Нонни грамми бизга аниқ қилиб берилмаган эди. Шу ишимиз тарозудан уриш ҳисобланадими?