Ассалому алайкум! Аллоҳга ҳамд бўлсин олий оқув даргоҳида таҳсил оламан. Энди оқишни битқазиб қаерда ишлаш ҳақида ойлаябман. Бир неча вариантлар бор аммо аксарида ишлаш жойимдагилар ароқ ичишади ва иш жойимда ибодатимга руҳсат беришлари қийин. Аммо ҳаммасига нисбатан яхши касб бу муаллим болиш деб ойлаябман, сабаби ҳамкасблар ҳам камида касбининг масулятидан ўзини тутуб юришади копчилиги эса одамни тушунади. Асосийси Аллоҳ учун коп иш қилса болади.Аммо бир муаммо бор. Раҳбар 5 вақт намозни 2 маҳалини иш жойида оқишга руҳсат бермаслиги мумкин. Бу ҳолатда мен раҳбарга ҳадия,совга салом бериб конглини олсам ва ибодатимга руҳсат олсам боладими( ижозат маносида эмас ишхона ҳудудида). Бу ҳадия Қуръон, ҳадис китоблари ҳам болиши мумкун. Ҳадия совга салом бериб турсам кониш эҳтимоли юқори.Умуман агар бошқа жойга ишга кирганимда ҳам шундай қилса боладими. Тўғриси бундай қилсам ўзимники болган нарсани бировдан сораб олаётганга охшаябман. Биз яшайдиган жойда аксар идоралар руҳсат бермайди бу ерларда бошқача тушунишади,мен ишга кирмоқчи болган жойдагилар қазосини уйда оқишар экан менга ҳам шундай қил деб айтганлар ҳам болди. Ҳозирда ўз мутаҳасислигимни янада чуқур органишни нийят қилдим, Алҳамдулиллаҳ домлалар яхши оқиганим сабабидан мени соқолимни унчалик танқиқ қилмайди. Агар иш жойимда оқимайсан дейишса чет элга кетмоқчиман. Агар чеккароққа оқиб ол десангиз янада каттароқ муоммога кираман, атрофимда ундай ишимни оқлаб мени ёнимни оладиган инсоним деярли ёқ, оилам ҳам менга қарши болади. Нима қилай конглини олишга бир уриниб корайми. Аммо тўғриси ибодат қилмасам ундай ишлагим ёқ.
– Ва алайкум ассалом! Сиз Аллоҳга таваккал қилинг. Ўша жойга маҳкам ёпишиб намозингизни фарзларини ўзини бўлса ҳам ўқинг. Ўзгаларга билдирмасдан қилишни имкони бўлса бу янада гўзал. Сиз Каҳф асҳоблари ва уларга бериладиган даража ўтмишда ўтиб кетган, энди у каби инсонлар бўлмайди деб ўйлайсизми? Йўқ, сиз ва сиз кабилар замонамизнинг Асҳоби каҳфларни мақомидасизлар. Иймон ва ибодатингизни яшириб, жамиятга улкан фойда келтиришни ҳам ўйланг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қалбларни улфат қилиш учун мушрик ва кофир инсонларга юзлаб туялар ва юзлаб қўй эчкиларни ҳадя қилганлар. Ҳатто Қуръони каримда закот олувчиларни 8 тоифаси деб ҳали иймонга келмасдан қалбини улфат қилинадиганлардир дейилган. Кейинчалик фуқаҳолар у 8 тоифага ҳожат қолмаган дейишсада, закотдан ташқари ҳадяларни беришга далил бўлади. Валлоҳу аълам!