Ассалому алайкум! Онам бир қариндошимиздан қарзлари бор эди. Лекин қарзни узмасдан аввал хақдор вафот этди. Мархумни 3 фарзандлари бор. Шу пулни фарзандлари орасидан моддий таминоти яхши бўлмаганига берсалар бўладими?
– Ва алайкум ассалом! У учала фарзанднинг ҳаққи бўлади. Ўғилга икки ҳисса қизга бир ҳисса бўлинади. Бирига беришингиз жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!