Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хадисларни хар хил талқин қилиш

16:17 / 17.05.2020 | Bekzod Xolchayev | 1483

Ассалому алайкум! Пайғамбаримизнинг ҳадисларини айтиб бермоқчи бўлсам баъзи қўшимчалар қўшилиб кетса ёки камчилик бўлиб қаеридир ўзгариб кетса мазмуни бир хил бўлса ҳам гуноҳ ёзиладими? Аҳли илмлар ҳадис айтишганларида ҳам ҳаммаси ҳар-хир бўлади, бунга қандай қарашим керак, алдовми ёки ишонаверайми хаммасига?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шунинг учун ҳадиснинг фиқҳини ўрганишингиз шарт. Билмасангиз ўзингизча талқин қилманг. Бир ҳадис фақат битта маънони англатади деган тушунчангиз бўлса бу хато. Оддий мисол “Ҳадис ва Ҳаёт” китобини олиб қарасангиз “Ҳадисдан олинадиган фойдалар” деган жойига қарасангиз бир нечта маънони англатишини тушиниб оласиз. Устозимиз ҳам ўз тушунганларича шарҳ берганлар. Ундан бошқа яна бошқача шарҳлаган бўлишлари ҳам мумкин, лекин ундай қилиш олим бўлмаган кишиларнинг иши эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat