Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис шархи

11:23 / 04.01.2017 | Sanjar | 2889

Ассалому алайкум! Ушбу ҳадисни тушиниш учун шарҳлаб беринг илтимос. Чунки мен ва мени кўп  танишларим билмаган нарса суралганда «Аллоҳ билади» ёки «Худо билади» деб айтамиз. Ҳадис: 764. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Сиздан бирортангиз ҳеч қачон ўзи билмаган нарсани Аллоҳ билади, демасин. Ҳолбуки, Аллоҳ ундан бошқани биладир. Бас, Аллоҳ у билмаган нарсани билади. Бу Аллоҳнинг ҳузурида катта айбдир», деди».


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ مَسْرُوقٍ قَالَ: دَخَلْنَا عَلَى عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ، قَالَ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ، مَنْ عَلِمَ شَيْئًا فَلْيَقُلْ بِهِ، وَمَنْ لَمْ يَعْلَمْ فَلْيَقُلِ اللهُ أَعْلَمُ، فَإِنَّ مِنَ الْعِلْمِ أَنْ يَقُولَ لِمَا لَا يَعْلَمُ اللهُ أَعْلَمُ، قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ لِنَبِيِّهِ   صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم:( قُلْ مَا أَسْأَلُكُمْ عَلَيْهِ مِنْ أَجْرٍ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُتَكَلِّفِينَ) Масруқдан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ ибн Масъуднинг ҳузурига кирдик. У шундай деди: «Ҳой одамлар! Ким бир нарсани билса, уни айтсин. Ким билмаса, «Аллоҳ билади», десин. Билмаганини «Аллоҳ билади», дейиш ҳам илмдандир. Аллоҳ азза ва жалла Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Унинг учун сиздан ҳеч ажр сўрамасман. Мен сохтакорлардан ҳам эмасман», деб айт»,  деган. (Сод сураси 86-оят). (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ: لَا يَقُولَنَّ أَحَدُكُمْ لِشَيْءٍ لَا يَعْلَمُهُ: اللهُ يَعْلَمُهُ، وَاللهُ يَعْلَمُ غَيْرَ ذَلِكَ، فَيُعَلِّمُ اللهَ مَا لَا يَعْلَمُ، فَذَاكَ عِنْدَ اللهِ عَظِيمٌ Ибн Аббосдан ривоят қилинади: «Бирортангиз ҳеч қачон ўзи билмаган нарсани «Аллоҳ билади», демасин. Ҳолбуки, Аллоҳ ундан бошқани билади. Бас, Аллоҳ у билмаган нарсани билади. Бу Аллоҳнинг ҳузурида катта айбдир», деди». Шарҳ: Бу ерда баъзи одамларнинг мутакаббирлик ила ўзи билмайдиган нарсани «Билмайман», дегиси келмасдан, ўз айбини яшириш учун «Аллоҳ билади», дейиши ҳақида гап бормоқда. Кўпгина ҳадисларда саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи», деганлари келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни инкор қилмаганлар. Чунки саҳобалар бу гапни кибр учун ва ўз билимсизликларини яшириш учун айтмаганлар. Балки аввал билмасликларини эътироф қила туриб, кейин илмни Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига нисбат берганлар. (Имом Бухорий «аль-Адаб аль-Муфрад» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat