Ассалому алайкум! Бир ҳадис ўқиб қолдим, ким ҳар жума куни ота онасининг қабрини ёки қариндошларини зиёрат қилса, розилигини топган деб ёзиб қойилади деб айтган эканлар. Шу ҳадис саҳиҳми?
– Ва алайкум ассалом! Уламолар наздида, қабристон зиёратига душанба, пайшанба, жума ва шанба кунлари бориш энг афзалидир. Жума куни намоздан кейин борилса, яна ҳам яхши. Лекин баъзи олимлар қабристон зиёратига бирор кунни хосламасдан боравергани яхши, дейишади. Валлоҳу аълам!