Ассалому алайкум! Фарзандга Али исмини бермоқчи бўлиб тургандик, аммо Аллоҳнинг исмларида ҳам Ал-Алий исми бор экан. Шуни ҳисобга олиб бўлажак фарзандимизга Али исмини қўйишлик қанчалик тўғри бўларди? Абдуали деб қўйсак ҳам кейинчалик кимдур уни Али ёки Алий деб чақирса(исмини чала айтиш ёки бузиб айтиш) биз ота-оналар бунга жавобгар бўламизми?
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алий розияллоҳу анҳунинг исмига рози бўлганларида, бу ҳақида бошқа нима савол бўлиши мумкин? Валлоҳу аълам!