Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуои фотиха сурамокчимиз

00:00 / 05.04.2010 | eski savollar | 3578
Ассалому алайкум хурматли Шайх жаноблари. Сизга хурмат ва эхтиром билдирган холда айрим нарсаларни баён килмокчиман. Орзуларим ушалиб исломий оилага келин булдим. Оиламизда сизнинг хамма китобларингиз севиб укилади. Туйимизда хам курмона сифатида "Тавсири Хилол"нинг 6 жилдини совга этишганида роса хурсанд булдик. 9 ой Аллохдан кечаю кундуз ибодат билан фарзанд сурадик. Аллохимга шукрки ушбу неъматнинг дарагини хам билишлик насиб этди. Фарзандимизга аввало Пайгамбаримиз (с.а.в) нинг хусни хулкларини хавас килиб сураган холда, уни хам келажакда Сиздек диний хам дунёвий билимларни яхши биладиган инсон булишлигини Аллохдан сурамокдамиз. Лекин менинг битта нияти ожизим бор. Аллох насиб этиб фарзандим ёруг олам юзини курганда турмуш уртогим билан биргаликда Сизнинг дуоингизни олгани бормокчимиз. Шунинг учун фикрингизни билмокчимиз. Аллох рози булсин! Азизахон.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Марҳабо! Жуда хурсанд бўламиз. Аллоҳ фарзандигизни соғ-саломат қўлга олиб, кўзингиз қувончга тўлишида ёрдамчи бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat